Маънавият ва маърифат ишлари

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 07.02.2018 й. ПҚ-3514 сон қарорини бажариш юзасидан клиник фармакология кафедраси ходимлари 18 апрель 2019 йилда Хива шахрига  ташриф буюрдик. Ташриф давомида Хивада жойлашган Ичан –Қалада 60дан ортиқ тарихий обидалар борлигини билдик. Ташриф давомида 1852 йилда Мухаммад Амин-Хон томонодан қуришни бошланган ва урушда хон вафот этгач, минорани қуриш хам тўхтатиб қўйилган Калта минор, Оқ – Шайх бобо тепалиги, Жума – масжид – 213 устундан иборат, пахловон Махмуд мавзолейи, Ислом Хўжа минораси- баландлиги 44 метрни ташкил қилади, Хон харами, Аллақул – хон карвон саройини зиёрат қилиш бизда айниқса жуда катта таассурот қолдирди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.