Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк давлат арбоби

Клиник фармакология кафедраси ходимлари ва даволаш факультети  510, 511  гурух талабалари иштирокида 13.02.2021 йилда дарсдан сўнг клиник фармакология кафедрасида, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк давлат арбоби”  мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда талабалар Бобур ижодидан намуналар ва ғазаллар ўқидилар. Шу билан бирга тадбир иштирокчилари Бобур хаёти ва ижоди ҳақида ватанимиз ёзувчилари (П.Қодиров “Юлдузли тунлар”) ва хорижий ёзувчилар (Харольд Ламб “Бобур-йўлбарс”) томонидан ёзилган асарлар билан танишдилар. Тадбир интерфаол ўйинлар ва видеороликлар билан бойитилди. Тадбир сўнгида Бобур ижоди ҳақида саволлар берилди. Фаол талабалар эсдалик совҳалар билан тақдирландилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.