Клиник фармакология кафедрасида ТИЖ саралаш турининг кафедра босқичи ўтказилди

22.02. 2021 йил клиник фармакология кафедрасида ТИЖ саралаш турининг кафедра босқичи ўтказилди. Йиғилишда кафедра ходимлари ва даволаш хамда тиббий педагогика факультетининг 5 курс талабалари иштирок этишди. Мажлисни кафедра профессори П.С.Зуфаров очиб берди.  6та илмий ишлар маърузалари тингланди.  Проф. П.С.Зуфаров бошчилигида хайъат аъзолари илмий ишларни баҳоладилар ва ўринларни аниқладилар. Тиббий педагогика факультети 502 гурух талабаси  Жабакова Юлдуз “Яра касаллигида эрадикаццион терапиянинг поғанасимон схемаси самарадорлиги” мавзуси билан1-ўринга лойиқ деб топилди. Даволаш факультети 509 гурух талабаси  Тиллаева Мадина  “СЎОК бор беморларда рингалиннинг самарадорлиги ва хавфсизлигини бахолаш”мавзуси билан 2-ўринни эгаллади. 3 -ўринни тиббий педагогика факультети 501 гурух талабаси  Отахонова Фазилат  “Касалхонадан ташқари пневмонияни даволашда флюдитек ва пульмолан сироплари клиник самарадорлигини қиёсий бахолаш” мавзуси билан эгаллади. Тиббий педагогика факультети  503 б урух талабаси  Набибуллаева Шодия “СЎОК даволашда эвохайлер ЭРБУФОнинг қиёсий самарадорлиги ва хавфсизлиги” мавзуси билан “Энг билимдон талаба” номинациясига лойиқ деб топилди. Барча иштирокчилар сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.