Оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар хақида

7.06.2018 йил “Севимли” телеканали орқали намоиш этиладиган Замон кўрсатуви  “Энергетик ичимликларнинг инсон организмига ножўя таъсирлари” мавзусига бғишланиб, ушбу кўрсатувда Тошкент тиббиёт академиясининг клиник фармакология кафедраси ассистенти т.ф.д., Пулатова Н.И.  чиқиш қилди. Кўрсатувда хозирги кўнда салқин ичимликлар қаторига киритилган энергетик ичимликларнинг таркибидаги кофеин моддасининг юрок-қон томир тизимига зарарли таъсири, тахикардия чакириши, юракни зўриқиш билан ишлашига сабаб бўлиши, асаб тизимида келтириб чиқарадиган ножўя таъсирлари, меёридан ортиқ истеъмол қилинганда ичимликка ўрганиб қолиш холатини чақириши, таркибида кўп миқдорда қанд моддаси сақлаганлиги меъда ости безини фаолиятини бузилишига олиб келиши каби ножўя таъсирлари хақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.