ТТА клиник фармакология кафедраси ассистенти Н.И. Пулатованинг маърифат – маънавият соҳасида ўтказилган тадбири

Бу тадбир кафедра ассистенти Н.И. Пулатова бошчилигида 21.09.2018 й.да  дарсдан сўнг, кафедрада ўтказилди.  Дастлаб хафта давомида мамлакатимизда юз берган ўзгаришларни талабалар билан муҳокама қилиндаи. Жумладан, “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони  хақида, “Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори маълумот берилди.

Ассистент Н.И. Пулатованинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги ўзбекистон республикаси қонуни” мавзусида ўтказган   маърузаси асосида: ушбу қонуннинг мақсади, Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги,  диннинг давлатдан ажратилганлиги,  давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари, диний ўқув юртлари, диний урф-одатлар ва маросимлар х. мажлис қатнашчиларига маълумот етказилди ва муҳокама қилинди.

Фотолавхалар келтирилган.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.